Шаҳарда об-ҳаво хавфининг "тўқ сариқ" даражаси эълон қилинди.
Гидрометеорология маркази Москва ва вилоятда қор ҳамда шиддатли шамол (тезлиги сониясига 18–23 метргача етиши мумкин бўлган) сутка охиригача тўхтамаслигидан огоҳлантирди.
Москванинг турли туманларида шамол ва қор туфайли дарахтлар қулаган. Метронинг Арбат-Покровка йўналишида дарахт йўллар устига қулаб тушди, шу сабабли "Партизанская" ва "Щелковская" станциялари оралиғидаги участкада поездлар ҳаракати тўхтаб қолди.
Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.
"База" Телеграм-каналининг маълумотларига кўра, тун давомида 50 дан ортиқ самолёт қор ёғиши сабабли Внуково аэропортидан вақтида учиб кета олмаган. Кейинроқ аэропорт матбуот хизмати "ноқулай метеорологик шароитлар муносабати билан" рейсларнинг бир қисми қолдирилганини маълум қилди.