Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Москвада АҚШ разведкасига маълумот етказишга уринган тожикистонлик қамалди

A A A
Москвада АҚШ разведкасига маълумот етказишга уринган тожикистонлик қамалди

Москва шаҳар суди тожикистонлик Фируз Дадобоевни давлат сирига оид маълумотларни АҚШ разведкасига етказишга урингани учун 13 йил 6 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

47 ёшли тожикистонлик 300 минг рубл миқдорида жаримага ҳам тортилган. У тижорат фирмаларидан бирининг IT мутахассиси бўлиб, Россия фуқаролигига ҳам эга.

Тожикистон-Россия фуқароси 2022 йил октябр ойида “тўпланган махфий материалларни топширишга уринаётганда” қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 275-моддаси (давлатга хиёнат) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Дадобоев жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди.

Киритилди: 15:23 31.10.2024. Ўқилди: 1617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!