Москвадаги «РБК Сервис Меҳмонхонаси» хостелида 50 нафар мигрант тайёр овқатдан заҳарланди. Улардан беш нафари касалхонага ётқизилди.
Жабрланганлар – Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари. Mash Телеграм-каналининг хабарига кўра, улар «Обручева 30» турар-жой мажмуаси қурилишида ишлайди. Заҳарланиш аломатлари улар товуқ гўшти ва шўрва истеъмол қилганидан кейин пайдо бўлган. Эртаси куни аҳволи янада ёмонлашиб, қайт қилиш бошланди. Хостелга ўнлаб тез ёрдам машиналари етиб келган.
Хостел эгаси Ирина Кленина эса ишчилар қурилиш объектида заҳарланганини таъкидламоқда. У ТАСС агентлигига берган изоҳида бу ҳодисага меҳмонхонасининг алоқаси йўқлигини айтган. Мигрантларнинг овқатланишини иш берувчи ташкилот таъминлайди.