Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Москва суди Гаагадаги Халқаро жиноий суди раҳбари ўринбосарини сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди

Москва суди Гаагадаги Халқаро жиноий суди раҳбари ўринбосарини сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди

“Медиазона”нинг ёзишича, гап ХЖС судяси Рейн Алапини-Гансунинг сиртдан ҳибсга олиниши тўғрисидаги қарор ҳақида кетмоқда. Москва суди томонидан ХЖС раиси ўринбосарига нисбатан "ноқонуний ҳибсга олиш" бўйича иш очилган.

Рейн Алапини-Гансу Жанубий Осетиянинг Россия-Грузия урушига алоқадор уч амалдорини ҳибсга олишга ордер берган судялар коллегияси таркибида бўлган. Шу йилнинг март ойида у 2023 йилда Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган ХЖС раҳбари Томоко Аканенинг ўринбосари сиифатида тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябр куни Москва суди Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖС судяси Ҳайкел Бен Маҳфудни сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Киритилди: 21:11 13.11.2024. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!