Россия ҳужумини эълон қилар экан, Герасимов руслар билан елкама-елка жанг қилаётган Шимолий Корея қўшинларига ҳам таҳсин айтди - бу Москванинг уларнинг можародаги иштироки ҳақида биринчи расмий эътирофи эди.
У Курскдаги Шимолий Корея аскарларининг "қаҳрамонлиги"ни алоҳида таъкидлаб, улар "Украина қуролли кучлари гуруҳини мағлуб этишда сезиларли ҳисса қўшганини" айтди.
Жанубий Корея ва Ғарб разведка хизматларининг маълумотларига кўра, ўтган йили Шимолий Кореядан 10 мингдан ортиқ аскар Москвага Украина кучларига қарши курашишда ёрдам бериш учун Россияга юборилган.
Украина ҳудудда жанг қилаётган Шимолий Корея аскарларидан бир нечтасини асирга олиб, сўроқ қилганини таъкидламоқда.
Курскнинг Россия томонидан қайта эгалланиши хабари тарқалган пайтда, Украина президенти Владимир Зеленский Рим папаси Франтсискнинг Ватикандаги дафн маросими доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп билан "тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш"га эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилмоқда эди.
Кремль шанба куни ҳам Путин "Украина билан музокараларни ҳеч қандай шартларсиз қайта бошлашга" тайёрлигини айтди.