Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Москва Киевни айблаб чиқди

Москва Киевни айблаб чиқди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, режалаштирилган ҳарбий асир алмашинуви амалга оширилмагани Украинанинг айби.

Захарованинг таъкидлашича, Россия Мудофаа вазирлиги 935 га яқин украиналик маҳбусни топширишни таклиф қилган, аммо Киев 279 нафарини олишга рози бўлган.

«Россия ҳеч қачон ҳарбий асирларни алмашиш бўйича мулоқот қилишдан бош тортмаган», деди Захарова.

Киев Захарованинг изоҳларига жавоб бермади.

Киритилди: 20:24 04.11.2024. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!