Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Моргенштерн «Mercedes»ини бухоролик йигитга топширди

A A A
Моргенштерн «Mercedes»ини бухоролик йигитга топширди

Россиялик рэпер Алишер Моргенштерн Бухорога келиб, ўзининг «Mercedes-Benz E 200» автомашинасини бухоролик Азим Абдуллаевга топширди. 

Азим Абдуллаев "Instagram"да Моргенштерн ўтказган ва соврин сифатида ушбу автомобил ваъда қилинган танлов ғолиби бўлганди.

Бухоро шаҳридаги ресторанлардан бирида ўтказилган учрашувда йигитнинг отаси рэперга тўн кийдирди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Моргенштерн «Mercedes-Benz E 200»ни Ўзбекистонга олиб кириш учун жами 340 млн сўм божхона тўловларини тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик юлдуз Ўзбекистонга автомобил олиб киришдаги бож миқдоридан ҳайратда қолган, бу эса автосаноат монополияси мавзуси ижтимоий тармоқларда яна кўтарилишига сабаб бўлганди.

Киритилди: 18:11 11.12.2020. Ўқилди: 5045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар