Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Молдовада табиий газ таъминоти туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

A A A
Молдовада табиий газ таъминоти туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Молдова Россия газининг Украина ҳудуди орқали транзитини тўхтатиш эҳтимоли туфайли гуманитар инқироз таҳдиди туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилмоқда.

Тегишли қарор бош вазир Дорин Рекан таклифига кўра парламент томонидан маъқулланган.

“2024 йил 16 декабрдан бошлаб 60 кунлик муддатга Молдова Республикасининг бутун ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинсин”, — дейилади ҳужжатда.

Бу даврда Фавқулодда вазиятлар бўйича ҳукумат комиссиясига ҳам давлат органлари, ҳам хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар чиқариш ваколати берилган. Мухолифат бу қарорни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

Киритилди: 08:37 13.12.2024. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!