Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Молдова Россияни гуманитар инқироз келтириб чиқаришда айблади

Молдова Россияни гуманитар инқироз келтириб чиқаришда айблади

Молдовадан бир томонлама тартибда мустақиллик эълон қилган Днестрбўйи ҳудудида 1 январдан Украина орқали Россия гази транзити тўхтатилиши ортидан энергетика инқирози юзага келди.

Молдова ҳукумати Днестрбўйига ёрдам таклиф қилган, лекин тан олинмаган республика амалдорлари бу кўмакни рад этишмоқда ва бу вазият маҳаллий аҳолини хавотирга соляпти.

"Бугун биз Днестрбўйида яшовчи аҳолининг бир кунда бир неча соатгача электр энергиясиз қолиб кетаётганини, иситиш ва энг муҳими, газ таъминоти йўқлигини кўрмоқдамиз. Бугундан бошлаб ҳатто ичимлик суви таъминотида узилишлар бошланди", – дея маълум қилди Молдова бош вазири Дорин Речан.

Кишинёв газ билан боғлиқ вазиятни Россиянинг манипулясия ва тарғибот режасининг бир қисми деб атамоқда. Бош вазир Дорин Речан Россияни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида минтақада гуманитар инқирозни келтириб чиқараётганликда айблади.

Молдова ҳукуматининг фикрича, Россия Днестрбўйида ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришдан манфаатдор. Украина билан чегарадош бўлган ушбу минтақада айни пайтда 1500 га яқин рус аскари бор.

Киритилди: 12:30 07.01.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!