Айни пайтда мамлакат аҳолиси Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдумда ҳам иштирок этмоқда. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 да очилган.
Ушбу сайлов Молдова учун жиддий синовдир. Ҳозирги давлат раҳбари Майя Санду сайловларда етакчилик қилмоқда, аммо унинг президентлигининг тўрт йили давомида шикоятлар ҳам кам бўлгани йўқ.
Аксарият таҳлилчилар бу сайловда Санду ғолиб бўлади деб ҳисоблайди.