Туркияда X, YouTube, Instagram, Facebook, TikTok ва WhatsApp каби машҳур онлайн платформаларга киришда узилиш давом этмоқда.
Бу ҳақда хорижий ОАВлари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, кириш билан боғлиқ муаммолар якшанба куни 20:45 GMTда бошланган, платформаларнинг ўтказиш қобилияти чекланган.
Қайд этилишича, чекловлар Республика Халқ партияси Истанбулдаги бош қароргоҳи атрофида полиция баррикадалари ўрнатилганига жавобан митингларга чақирганидан кўп ўтмай содир бўлган.
Блоклаш қарорларини амалга ошириш учун масъул бўлган Туркия Интернет провайдерлари иттифоқи ҳозирча расмий изоҳ бермади.