Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мисрдан гепатит C га қарши дориларнинг 6-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

Мисрдан гепатит C га қарши дориларнинг 6-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 2024 йилдаги олтинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

25 февраль куни олиб келинган 12 қутидаги 6720 дона “Софосбувир-400” дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, Б гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган. 2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга босқичма-босқич юборилганди.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 қадоқ “Даклатасвир” ва 3 қадоқ “Софосбувир” керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи 31 доллар бўлса, Ўзбекистонда жорий йилга қадар 100 долларга баҳоланиб келинган.

Киритилди: 18:07 25.02.2024. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!