Миср ҳукумати вақтинчалик яшаш рухсатисиз сурияликларнинг мамлакатга киришини чеклаб, саёҳат ва авиакомпанияларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ушбу чеклов, Асад режими ағдарилганидан кейин сурияликларга қўйилган иккинчи йирик чекловдир.
Эндиликда, Европа, АҚШ ва Канадада яшаш рухсатига эга сурияликлар ҳам Мисрга кириш учун аввалдан хавфсизлик рухсатини олишлари керак.
Шунингдек, мисрликларга турмушга чиққан сурияликларга ҳам чекловлар жорий этилди.