Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мисрда Россиядан келган сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

A A A
Мисрда Россиядан келган сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Мисрнинг Сувайш-Қоҳира трассасида автобус билан содир бўлган ЙТҲда россиялик 21 сайёҳ жабрланди . Бу ҳақда манбага таяниб Cаиро24 хабар берди .

«Сувайш вилоятининг тергов органлари Сувайш-Қоҳира йўлида ағдарилиб кетган, натижада турли миллатдаги 43 сайёҳ ва тўрт мисрлик, шу жумладан ҳайдовчи жароҳатланган сайёҳлик автобуси ҳайдовчисини ҳибсга олишга қарор қилди», — дейилади нашр.

Нашр маълумотларига кўра, 11 нафар Туркия , икки нафар Британия фуқароси , шунингдек, 21 нафар Россия ва тўққиз нафар Италия фуқароси жароҳатланган . Нашр манбасига кўра, маҳаллий тергов идоралари гуруҳи зарур чоралар кўриш мақсадида воқеа ва унинг сабабларини ўрганмоқда.

Киритилди: 08:11 15.09.2024. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!