Мисрда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Ҳодиса Қоҳирадан 250 км узоқликда содир бўлган. Натижада бир нечта вагонлар темир йўл яқинида жойлашган каналга қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида камида 20 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Воқеа жойига 23 та тез ёрдам машинаси етиб келган. Воқеа натижасида вафот этганлар ҳақида ахборот мавжуд эмас