Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мисрда газ қувурининг портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди

Мисрда газ қувурининг портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди

Мисрнинг Ситт Октобер шаҳрида газ қувурининг портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди.

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда маҳаллий Ёум7 портали хабар берди.

“Ёнғин ва портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, яқин атрофда тўхтаб турган бир нечта автомобиль ёниб кетди”, — дейилади мақолада.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага қувурдан газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳозирда маҳаллий прокуратура ҳодиса сабабларини ўрганмоқда ва портлаш эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 06:01 01.05.2025. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!