Исроил мудофаа армияси Суриянинг Дамашқ шаҳридаги президент саройи яқинидаги нишонга зарба берди.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат мудофаа вазири Исраэль Катцнинг қўшма баёнотида айтилади.
"Бу Сурия режимига аниқ сигнал. Биз Дамашқдан жанубга қўшин юборишга ёки друзлар жамоасига таҳдид солишга йўл қўймаймиз," - дея баёнот матнини келтиради The Times of Israel.