Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар ва ЙПХ ходимлари жанжаллашди

A A A
Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар ва ЙПХ ходимлари жанжаллашди

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар ЙПХ ходимига қаршилик қилиб, жанжал кўтаргани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, Lacetti автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши бўлакда ҳаракатлангани учун ЙПХ ходими автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилган. Бироқ, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қариндош-уруғлари билан бирга ходимга қаршилик кўрсатган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:14 02.05.2025. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!