Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мисрда 3000 йилдан сўнг "йўқолган олтин шаҳар" топилди

Мисрда 3000 йилдан сўнг "йўқолган олтин шаҳар" топилди

Бир пайтлар гуллаб-яшнаган олтин қазиб олиш аҳоли маскани Луксорнинг Қироллар водийси остидан топилди.

Мисрлик археологлар тўрт йиллик синчков қазишмалардан кейин саҳрода қайта тикланган 3 минг йиллик "Йўқолган олтин шаҳар"ни тўлиқ очишди. Бу олтин қазиб олиш маркази эди.

Қизил денгиз вилоятидаги Марса Аламдан жануби-ғарбда жойлашган Жабал Сукари яқинидаги Луксор қироллар водийси остидан топилган, бир вақтлар гуллаб-яшнаган олтин қазиб олувчи Атен шаҳри 2020 йилда кашф этилди. У бир асрдан ортиқ вақт олдин Тутанхамон қабри топилганидан бери энг муҳим археологик кашфиётлардан бири сифатида эътироф этилди.

Мутахассислар шу ҳафта қазиш ишлари якунланганидан сўнг аҳоли маскани иншоотлари, жумладан, уйлар, устахоналар, маъмурий бинолар, ибодатхоналар ва ҳаммомларнинг ажойиб тарзда сақланиб қолганига ҳайрат билдирдилар.

Шунингдек, тадқиқот гуруҳи олтин қазиб олиш учун тўлиқ жиҳозланган кон лагери қолдиқларини ҳам топди.

Киритилди: 23:12 05.03.2025. Ўқилди: 2381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!