Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида умумий қиймати 114.829 АҚШ долларига тенг 31 та қутида 7440 дона бўлган "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасини юртимизда беғараз инсонпарварлик кўмаги сифатида тақдим этилишига эришилди. Мазкур дори воситалари 31 май куни "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг самолётида Шарм аш-Шайх – Тошкент авиа йўналиши бўйича Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Ушбу дори воситалари мамлакатимизда "С" гепатитини 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастурга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга "С" гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион АҚШ долларига тенг.