Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Миср АҚШдан 2,5 миллиард долларга ҳарбий самолётлар сотиб олмоқчи

A A A
Миср АҚШдан 2,5 миллиард долларга ҳарбий самолётлар сотиб олмоқчи

АҚШ Давлат департаменти жами 2,5 миллиард долларга Мисрга радар тизимлари ва ҳарбий самолётлар сотишни маъқуллади.

Бу ҳақда Пентагоннинг ҳукуматлараро келишувлар бўйича ҳарбий техника ва қурол-яроғларни хорижга етказиб бериш учун масъул бўлган Мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва хавфсизлик департаментида маълум қилинди.

Миср ҳукумати барча ёрдамчи ускуналар ва техник ёрдамга эга 12 та C-130 Super Hercules самолётини олади. Битимнинг тахминий қиймати 2,2 миллиард долларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 355 миллион долларлик SPS-48 русумли учта ер усти радарларини сотишга рухсат берилди. Битим, шунингдек, ушбу тизимларга тегишли эҳтиёт қисмлар, двигателлар, генераторлар ва бошқа жиҳозларни сотишни ўз ичига олади.

АҚШ Давлат департаменти Конгрессни қарор ҳақида хабардор қилди.

Давлат департаментининг розилиги савдо АҚШ маъмурияти учун муаммо эмаслигини англатади.

Агар АҚШ Конгресси 30 иш куни ичида Департаментнинг қарорига эътироз билдирмаса, маъмурият битим иштирокчиси бўлган давлат билан савдо пакетининг мазмуни бўйича музокараларни бошлайди.

Музокаралар натижасида АҚШ бу давлатга таклиф билан мактуб юборади. Ушбу таклифга ижобий жавоб берилган тақдирда етказиб бериш бошланади.

Киритилди: 21:50 26.01.2022. Ўқилди: 1638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!