Куни кеча, соат 03:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ниёзбек йўли 6-тор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолганлиги, уни ичида фуқаролар қолиб кетганлиги тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга туман ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифтни очиб, фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.