Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мирзиёев шакар нархи қимматлашгани ҳақида: “Савол туғилади. Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?”

A A A
Мирзиёев шакар нархи қимматлашгани ҳақида: “Савол туғилади. Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?”

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Президент март ойи бошида кузатилган шакарга “ажиотаж” мавзусига тўхталди.

Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган.

“Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?”, деди Президент.

Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Киритилди: 17:25 31.03.2022. Ўқилди: 3681 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!