Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мирзиёев рафиқаси билан Венгрияда! Будапештда олий даражадаги ташриф бошланди

Мирзиёев рафиқаси билан Венгрияда! Будапештда олий даражадаги ташриф бошланди

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди.

Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Киритилди: 10:28 20.05.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!