Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз тумани Ҳисор тоғи ён бағридаги Мираки ҳудудининг туристик салоҳияти билан танишди.
Бу ерда Оқсув дарёсининг икки қирғоғи бўйлаб пиёда ва велосипедда юриш учун ўн километрлик “эко йўлак” ташкил этилган.
Болалар майдончаси, кўнгилочар боғ, нуронийлар маскани, оилавий меҳмон уйлари ҳамда кўчма савдо шохобчалари маҳалла кўркини оширган.
“Miraki spa and resort” дам олиш масканида иккита меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар мажмуа барпо қилинган.
Мираки, Амир Темур, Улоч ва Полмон маҳаллаларида сайёҳлар учун қулайликлар яратилмоқда. Умумий 240 гектар майдонда 400 миллион долларлик 117 та лойиҳа амалга оширилаётир, дейилади хабарда.