Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган Ҳалқаро турнир ўтказилади

Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган Ҳалқаро турнир ўтказилади

Жорий йилнинг сентябрь – октябрь ойларида мамлакатимизда футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ушбу нуфузли турнирга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович Усмонов хотирасига бағишлаб, футзал бўйича халқаро турнир ташкил этади. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Гватемала футзал терма жамоалари иштирок этади.

Учрашувлар 19–23-июл кунлари "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.

"Таниқли давлат арбоби, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди" - дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий баёнотида.

Киритилди: 19:30 04.07.2024. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!