Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Минимал истеъмол харажатлари ижтимоий тўловлар ва нафақалар миқдорига қандай таъсир кўрсатади?

A A A
Минимал истеъмол харажатлари ижтимоий тўловлар ва нафақалар миқдорига қандай таъсир кўрсатади?

2023 йил инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўм этиб этиб эълон қилинди.

✔️Минимал истеъмол харажатлари ижтимоий тўловлар ва нафақалар миқдорига қандай таъсир кўрсатади?

Эндиликда, 2024 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги нафақалар миқдори 608 минг сўмдан 621 минг сўмга оширилади:

1️⃣ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларнинг ёшга доир нафақалари (74,9 минг нафар);

2️⃣ боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олувчиларнинг нафақалари (51,2 минг нафар);

3️⃣ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилнинг (68,4 минг нафар) парваришлаш нафақалари.

✔️Бундан ташқари, хусусий секторда ишловчи аёлларга тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат буджетидан қопланадиган миқдори ҳам 2 272 минг сўмдан 2 484 минг сўмга оширилади.

⚡️ Шунингдек, минимал истеъмол харажатлари миқдорининг оширилиши натижасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали қўшимча 63 минг нафар кам таъминланган оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши кутилмоқда.

🟣Минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилиши натижасида жорий йил якунига қадар 216 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

🖋 Маълумот учун: Парваришлаш ҳамда аёлларга тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш учун фуқароларнинг мурожаати талаб этилмайди.

Киритилди: 17:21 01.02.2024. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!