Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3491, 17.01.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига (ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари) иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби белгиланган.
Хусусан, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига номзодлар танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Бунда:
Дастлабки ўрганиш, суҳбат, тиббий кўрикдан ўтказиш ва жисмоний тайёргарликдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган ҳамда тиббий кўрикдан яроқли деб топилган номзодлар бўш лавозимлардан келиб чиқиб, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига қабул қилинади.
Дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарликдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар бўш лавозимлардан келиб чиқиб, қоровуллик бўлинмаларига қабул қилинади.
Бунда, номзодларнинг натижалари тенг бўлган тақдирда жисмоний тайёргарлик босқичида юқорига натижа қайд этган номзод устунликка эга бўлади.
Агар номзодларнинг жисмоний тайёргарлик босқичидаги натижалари ҳам тенг бўлган тақдирда Қабул комиссияси томонидан қўшимча суҳбат ўтказилади ва энг юқори натижа қайд этган номзод танлаб олинади.