Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллий боғда айиқ сайёҳларга ташланди, 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди

Миллий боғда айиқ сайёҳларга ташланди, 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди

Красноярск ўлкасидаги “Ергаки” миллий боғида айиқ сайёҳларга ташланди. Натижада 1 киши жароҳатланиб, 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлган.

Воқеа 20 июнь куни Айиқ йўли яқинида содир бўлган. Сайёҳлар гуруҳида 13 киши бўлган. Қутқарувчилар ҳодиса ҳақидаги хабарни тунда олишган. Ҳудуд ФВВ бош бошқармаси маълумотига кўра, 1 киши гуруҳдан ажралиб қолган. Икки киши уни излаб кетишганда айиқни кўриб қолишган. Бу вақтда йиртқич ўсмирни ўлдириб, унинг жасади олдида турган. Одамларни кўргач, айиқ уларга ташланган. Сайёҳлардан бири айиқни яралашга улгурган ва ўзи ҳам жароҳатланган.

Бугун боғ ходимлари айиқни отиб ўлдиришди. Боғ директорининг айтишича, унинг ўзини агрессив тутишига совуқ об-ҳаво ва қор туфайли оч қолгани сабаб бўлган.

Айни пайтда тергов қўмитаси воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда.

Киритилди: 18:15 22.06.2021. Ўқилди: 6426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!