Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Миланда яшаш қимматлашишига қарши намойишлар тўқнашувларга айланди

Миланда яшаш қимматлашишига қарши намойишлар тўқнашувларга айланди

Италиянинг Милан шаҳрида ҳаёт қимматлашиши, нархлар ошиши, иш ҳақининг пастлиги ва уй-жой муаммоларига қарши ўтказилган намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланди.

Намойишчилар Миланнинг асосий рамзларидан бири бўлган Дуомо собори яқинидаги баррикадаларга ўт қўйган. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув тўпларидан фойдаланган.

Шунга ўхшаш тўқнашувлар Болония ва Турин шаҳарларида ҳам кузатилган.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!