Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Милан шаҳри аҳолиси АҚШ Иммиграция хизмати агентларига қарши намойишга чиқди

Милан шаҳри аҳолиси АҚШ Иммиграция хизмати агентларига қарши намойишга чиқди

Бу ҳақда Deutsche Welle

Бир неча юз нафар миланлик АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ходимларига қарши намойишга чиқди. Норозилик акцияси шаҳар марказида бўлиб ўтди.

Намойишга чиққанлар 6–22 феврал кунлари Милан ва Кортина д'Ампеззо шаҳарларида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига ICE ходимлари келишига йўл қўйилмасликни талаб қилмоқда.

Намойиш иштирокчилари АҚШда ICE ҳаракатларига қарши чиқаётган америкаликлар билан бирдамлигини билдирди.

Аввалроқ ICE ходимлари Италияда АҚШ делегациясини қўриқлаш вазифасида иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинган эди. Милан мэри Жузеппе Сала эса илгари ICE ходимларини “шумқадам меҳмонлар” деб атаган ва уларни “бизнинг демократик хавфсизлик услубимизга мос келмайди” деб таърифлаган.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!