Фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш давом этмоқда.
Ариза юбориш жорий йил 30 августида якунланади .
16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш жараёни ҳам ишга туширилди.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар республика бўйича 650 минг нафардан ортиқ болалар (режага нисбатан 92 фоиз) 1-синфга қабул қилинган.