Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мигрантлар учун Россияга кириш талаблари кучайтирилди

A A A
Мигрантлар учун Россияга кириш талаблари кучайтирилди

2025-йил 30-июндан бошлаб, Россияга кирувчи хорижий фуқаролардан биометрик маълумотлар – бармоқ излари ва юз тасвирини олиш талаб этилади. Бу қоидалар барч чегара пунктларида амал қилинади.

Визасиз кирувчи хорижий фуқаролар биометрияни олдиндан махсус иловада топширишлари ва ташриф мақсадлари ҳақида маълумот тақдим этишлари мумкин.

Шунингдек, 2024 йил 1 декабрдан бошлаб, Москва ва Подмосковедаги халқаро аеропортларда ҳамда Оренбург вилоятидаги "Маштаково" автомобил чегарасида биометрия топшириш тартиби жорий қилинган.

Ўзгаришлардан озод қилинганлар:

- Белорус фуқаролари

- 6 ёшгача бўлган болалар

- Дипломатлар ва уларнинг оилалари

- Халқаро ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оилалари

Киритилди: 23:04 03.01.2025. Ўқилди: 2480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!