Microsoft Azure булутли сақлаш платформаси фойдаланувчилари Қизил денгиздаги бир нечта халқаро сув ости кабеллари шикастланиши сабабли хизмат кўрсатишда узилишларга дуч келиши мумкин.
Бу ҳақда Microsoft компанияси баёнотида айтилган.
"Осиё ва Европадан Яқин Шарқ орқали оқиб ўтаётган транспорт ҳаракати Қизил денгиздаги бир нечта сув ости оптик толали кабелларнинг шикастланиши туфайли кечикишларга дуч келиши мумкин”, — дейилади баёнотда.
Америка технология корпорацияси кабелларни тиклаш учун вақт кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Зарар сабаби аниқланмаган.
Bloomberg агентлиги таъкидлаганидек, Қизил денгиз Европани Африка ва Осиё билан боғловчи муҳим телекоммуникация йўналиши ҳисобланади. Нашрнинг огоҳлантиришича, яманлик ҳутийларнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракатининг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумлари давом этаётгани сабабли сув ости кабелларини таъмирлаш осон иш бўлмаслиги мумкин.