МИБ ва ИИБ ходимларининг хизмат вазифаси бир манзилда "кесишиб" қолди: қарздор хонадон эгалари ундирувни таъминлаш бўйича иш олиб бораётган МИБ ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб, ИИБга қўнғироқ қилган. Чақирув бўйича етиб борган профилактика инспекторлари ва МИБ ходимлари ўртасида зиддият келиб чиққан.
Kun uz танишган ҳужжатда МИБ ходимларига "енгил тан жароҳати етказилгани" ҳамда уларнинг "фаолиятига тўсқинлик қилингани" айтилади.
Суд прокурор илтимосномасини қаноатлантириб, бир нафар профилактика инспекторига қамоқ эҳтиёт чораси қўллаган. Прокурор илтимосномада унча оғир бўлмаган жиноятда гумонланаётган профилактика инспектори “очиқда қолган тақдирда такроран жиноят содир қилиши ҳамда тергов органларидан яшириниши мумкин”лигини баён қилган.