Энди Тошкентда эвакуациянинг ҳар бир километри 88 минг сўмгача, сақлашнинг бир суткаси ҳам 88 минг сўмгача бўлади. Битта автомобилни олиб кетишнинг умумий нархи эса 1 миллион 760 минг сўмдан ошмаслиги керак.
Машина 6 ой олиб кетилмаса, қарздорлик мажбурий ундирилади. 12 ойдан кейин эса суд уни сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.