Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

МИБ: Тошкент вилоятида 1 965 нафар алимент тўловчи шахслар ишга жойлаштирилди

МИБ: Тошкент вилоятида 1 965 нафар алимент тўловчи шахслар ишга жойлаштирилди

Жорий йилнинг 09 февраль куни мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари , журналист ва блогерлар, шунингдек жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи О.Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг 03.01.2024 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан татбиқ этилаётган янгиликлар ҳамда 2023 йилда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, ушбу Фармон билан 2024 йил 1 майдан бошлаб, - суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатларининг айланмаси рақамлаштирилаётгани, 1 декабрдан бошлаб “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилаётганлиги ва бошқа муҳим ижро этиш соҳасидаги янгиликлар ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Таъкидланишича, ўтган 2023 йилда бошқарма ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан жами 9,8 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 4 трлн. 544 млрд. сўмлик 525 минг 729 та ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ 17 мингта ижро ишлари бўйича 1 трлн 353 млрд сўм маблағ амалда ундирилишига эришилган.

Жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш билан боғлиқ 153 та ижро ишлари бўйича 23,4 млрд. сўм амалда ундирилиши таъминланиб, жиноий ва маъмурий жарима ундириш билан боғлиқ 403 мингта ижро ишлари бўйича 148 млрд. сўм ундиришга эришилди.

Шу билан бирга, суд қарорлари асосида қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 63 нафардан ортиқ шахслар ишга тикланиб ва тўланмай қолган 1,4 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилган.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 6 та йўналишдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи, яъни 119,7 млрд. сўм маблағлар махсус дафтарларга йўналтирилди.

Олиб борилган тушунтириш ва профилактика тадбирлари натижасида, 6 727 нафардан ортиқ оилалар тикланишига эришилди.

Ишсиз 1965 нафар алимент тўловчиларнинг иш масаласи ҳал этилди.

Хусусан, 2023 йил давомида суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 917 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирувдаги шахсларни қидириб топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 723 нафар шахслар топилган.

Тадбирда, ОАВ вакиллари соҳа мутасаддиларидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Киритилди: 22:42 09.02.2024. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!