Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

МИБ томонидан Самарқандда ноқонуний алкогол ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

МИБ томонидан Самарқандда ноқонуний алкогол ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг 2026 йил 16 январдаги ҳукми ижроси таъминланди.

Ушбу ҳукмга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186¹-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан судланган Ж.Н.га оид жиноят иши доирасида ашёвий далиллар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Шунингдек, “С.М” МЧЖга қарашли омборхонада сақланаётган жами 4376 дона алкогол маҳсулотлари ҳамда Самарқанд туманида ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган, умумий баҳоси 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм бўлган жами 1500 қути тамаки ва бошқа маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Мазкур тадбир ноқонуний маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда бозорда қонуний рақобат муҳитини таъминлашга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 19:54. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!