Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

МИБ қўқонлик келин сепини ҳам олиб беришга аралашди

A A A
МИБ қўқонлик келин сепини ҳам олиб беришга аралашди

“Қизиқ-а? Келинни сепини бермайман дейдиганлар ҳам бор экан.” ҳамда

“ЯНА ЎША МОЖАРО” деб номланган хабарлар бизнинг каналда жойлаштирилган эди.
Бу икки мавзу ҳам ажрашган ёш оилаларнинг келин бўлиб тушган хонадонидан сепларини мажбурий тартибда МИБ аралашуви ёрдамида ундирилиши эди.

Бироқ бу сафар эса 10 йиллик турмушдан сўнг эр-хотиннинг жиддий сабабларсиз ажралиши ва ўзига қадрли бўлган хонадонидан биргаликда ишлаб топган буюмларнинг ўртада бўлиниши ва ундирилиши ҳақида сўз боради.

Жамиятимизнинг энг ачинарли ҳолати бу ёш оилаларнинг ажралиши деб биламиз, аммо 10 йиллик оилаларга нима бўлмоқда?

Муқаддас саналмиш бир оиланинг тақдири шу тариқа якун топишига ким айбдор?

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 29.11.2023 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Д.М. томонидан даъвогар Н.С фойдасига 7 турдаги мулкларни олиш белгиланган бўлиб, жавобгарга бир неча маротаба огоҳлантириш берилган бўлса-да, суд қарорини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давлат ижрочилари томонидан олиб борилди.

Натижада мажбурий ижро ҳаракатлари давомида даъвогарнинг мулклари давлат ижрочилари томонидан олиб берилди. Шунингдек, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Бироқ, бу ҳаммаси эмас Бюронинг Қўқон шаҳар бўлимига яшаш хонадонни ҳам бўлиш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушди бу ҳақда кейинги хабарларимизда танишасиз ...

Киритилди: 22:55 01.06.2024. Ўқилди: 1831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!