Фуқаролик ишлари бўйича суднинг “G.A.T.“ масъулияти чекланган жамиятидан 550 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулки бўлган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими томонидан ижро иши юритилмоқда.
Қарздор МЧЖ бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, белгиланган муддатларда қарздорликни тўламаган. Натижада Бюро томонидан қонунчиликка мувофиқ гаровдаги кўчмас мулк аукцион савдоларига чиқарилган.
Мулкининг аукцион савдосига чиқарилиши ва уни йўқотиш хавфини тушунган “G.A.T.“ МЧЖ раҳбари 244 миллион сўм миқдоридаги кредит қарзини нақд пулда тўлади.
Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими томонидан қолган қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.