Aгар кредит олувчи банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, суд томонидан қарзни гаровдаги мулкдан ундириш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади. Кўпинча қарздор кредит бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган ҳолларда, қарздор ва кафил кредитор олдида биргаликда жавоб беради.
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона илояти бошқармаси томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларини амалга ошириш мақсадида муайян чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жорий йил бошидан буён 366 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 298.5млрд сўмлик қарздорлик банклар фойдасига ундирилди.
Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари асосида жами 907 та, қиймати 161.2 млрд сўмлик мол-мулк хатланган, улардан 703 таси, қиймати 322.3 млрд сўмлик мулклар електрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.