Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиев Жиззах вилоятида сайёр қабулларни олиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 17 май куни Дўстлик туманида Бюронинг Дўстлик туман бўлими биносида Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Пахтакор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабул давомида 7 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди.
Manba: darakchi, uz