Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир алоҳида шахснинг қадр-қиммати ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир. Улар ҳуқуқий давлат конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этиб, шахснинг ҳуқуқий мақоми асосини ва асосий ҳуқуқларини мужассамлаштиради.
ФИБ Риштон туманлараро судининг 30.10.2024 йилдаги қарорига асосан қарздор "Багдодмахсуссувпудрад" МЧЖ.дан даъвогарлар К.Н, М.О, Т.М.лар ва бошкадарни 41 нафар ишчи ходимлар фойдасига жами 634.4 млн. сўм иш ҳаққи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бағдод туман бўлими томонидан ижрога қаратилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, Бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 4- январь куни қарздордан 634.4 млн. сўм ишчиларнинг ойлик иш ҳақлари ундирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.