Миастения - нерв ва мушак тизими ўртасидаги алоқанинг бузилиши натижасида келиб чиқувчи аутоиммун касаллик бўлиб, тана мушаклари заифлашуви билан намоён бўлади. Касаллик анча кеч аниқланади.
Сабаби шуки, организм иммун ҳужайраларининг нерв-мускул тизимига зарарли таъсири натижасида нерв-мускул алоқалари бузилади. Бунга вирус ва бактериал инфекциялар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
🔷 Белгилари:
▪️ Мушаклар жисмоний фаолликда заифлашади, дам олганда яна тикланади;
▪️ Гапириш, ютиш, чайнаш қийинлашади;
▪️ Нафас олиш қийинлашади;
▪️ Кўз қовоқларининг тушиши;
▪️ Овоз хириллаши;
▪️Юк кўтариш ва зинадан чиқишда қийинчилик;
▪️Чарчоқ.
❗️Белгилар даволанмаслик натижасида кучайиб боради.
Даволашда гормонал ва нерв-мушак алоқаларини яхшиловчи препаратлар буюрилади. Касаллик аломатлари сезилса, дарҳол невропатолог шифокорга мурожаат қилиш лозим.