Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.
Драматик кечган учрашувда вакилларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Вакилларимиздан голларга Радик, Шаҳри ва Абдужабборов муаллифлик қилишди.
Италияда ўтказилаётган турнир навбатдаги босқичида ҳамюртларимизга АҚШ ёки Мексика рақиблик қилади.