Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Метан заправка” 9,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

“Метан заправка” 9,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Фарғона вилоятининг Сўх туманида “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд жараёнида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Тумандаги “G. O. O.” МЧЖга қарашли АГТКШда хатлов ўтказилганда, газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган бир марталик тамға узилганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 9 миллиард 757 миллион сўм зарар ҳисобланди.

Ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Мазкур йўналишдаги назорат тадбирлари республика бўйлаб барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:25 08.10.2025. Ўқилди: 1097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!