Бугун 12 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мессидан навбатдаги рекорд!

Мессидан навбатдаги рекорд!

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛСда яна бир рекордни янгилади.

39 ёшли футболчи «Ди-Си Юнайтед»га қарши учрашувда дубль қайд этиб, жамоасининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди. Энди аргентиналик футболчининг ҳисобида жорий мавсумда 23 та гол ва 13 та голли узатма бор.

"Inter Miami News Hub" маълумотига кўра, Месси МЛС тарихида кетма-кет уч мавсум давомида 35 та ёки ундан кўп голли ҳаракатда (гол ва голли узатмалар йиғиндиси) иштирок этган биринчи футболчига айланди.

Ўтган мавсумда Лионель жамоасининг чемпионатдаги 48 та голида бевосита иштирок этган. 2024 йилги мавсумда эса бу кўрсаткич 36 тани ташкил қилган. Жорий мавсумда ҳам аргентиналик футболчи 36 та голли ҳаракатни амалга оширди.

Айни пайтда Месси МЛСнинг 2026 йилги мавсумида энг яхши тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 10:54 11.10.2026. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!