“Барселона” ҳамон ёзда таркибни кучайтириш йўлларини изламоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби Месси билан ҳамфикр. Аргентиналик футболчи эса клубига ўзига маъқул келган футболчиларни тавсия қилмоқда.
Испан нашрларига қараганда, Месси “Ювентус” футболчиси Миралем Пьяничнинг сотиб олинишини истамоқда. У босниялик футболчи билан бир жамоада тўп сурмоқчи.
Пьяничнинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” нашрига кўра, футболчининг трансфер нархи 65 млн еврога тенг.
Manba: soccernews.ru