Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси Финалиссимада Испанияга қарши ўйнаш-ўйнамаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аввалроқ, Европа ва Жанубий Америка чемпионлари Испания ва Аргентина терма жамоалари март ойида соврин учун ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Финалиссимда ўйнайманми? Йўқ. Тўғрисини айтсам, йўқ. Ҳатто бу ўйин бўлиши ҳам тасдиқланмаган. Ҳали ўзлари ҳам билишмайди. Аммо очиқчасига айтадиган бўлсам, мавсум ўртасидаги мавсумолди тайёргарлик мен учун барчасини ўзгартиради. Бу янги мавсумни нолдан бошлашга ўхшайди," - деди Месси ESPN’га.
38 ёшли Лионель Месси кузда "Интер Майами" билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирди.