Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси ва Роналду ЖЧ-2026'да қайси босқичда ўзаро тўқнаш келиши мумкинлиги маълум бўлди

Месси ва Роналду ЖЧ-2026'да қайси босқичда ўзаро тўқнаш келиши мумкинлиги маълум бўлди

5 декабрь, жума куни Вашингтонда (АҚШ) футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу тариқа, Лионель Месси ва Криштиану Роналду қачон тўқнаш келиши мумкинлиги маълум бўлди.

Аргентина J гуруҳидан жой олган бўлиб, уларнинг рақиблари Австрия, Жазоир ва Иордания терма жамоалари бўлади. Португалия К гуруҳида Колумбия, Ўзбекистон ва плей-офф ғолиби (Янги Каледония, Ямайка ёки Конго ДР) билан ўйнайди.

Ўзаро ўйин учун Аргентина ва Португалия ўз гуруҳларида ғалаба қозониши, шунингдек, 1/16 ва 1/8 финалда ҳам муваффақият қозониши керак. Фақат 1/4 финалда Аргентина Португалия билан тўқнаш келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида жами 48 та терма жамоа иштирок этади.

Жаҳон чемпионати - 2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!